АсосийJinoyat

Навоийда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди

'Навоийда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди'ning rasmi

Навоий вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўлими,  Жиноят қидирув бўлими ҳамда Департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари ўзаро ҳамкорликда Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро ва унинг аёли  2020 йил 4 июлда туғилган ўғлини сотиш ниятида юргани тўғрисида олинган маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда "Zamon.uz" сайти хабар бермоқда. 

Тадбир давомида гумонланувчи оила фарзандини “шартли харидор”га Кармана тумани Талқоқ МФЙ ҳудудида 50 миллион сўмга сотган вақтида  ушланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят Кодексининг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар