АсосийJinoyat

Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланганлар туфайли мамлакатга қарийб 8 миллиард сўмлик зарар етказилган

'Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланганлар туфайли мамлакатга қарийб 8 миллиард сўмлик зарар етказилган'ning rasmi

Бугунги кунда мутасадди ташкилотлар ҳаракати ёрдамида аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик сув таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари олди олинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь-август ойларида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткичлар:

  1. Хоразм вилоятида – 600 та,
  2. Тошкент вилоятида – 518 тава
  3. Тошкент шаҳрида – 423 та ҳолат қайд этилган.

  Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларига хизмат кўрсатувчи “Мусаффо оби ҳаёт”, “Дамхўжа сув таъминоти” ва “Чимён-чорбоғ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 34 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. 

Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 8,4 миллиард сўмлик зарар етказилгани айтилмоқда. 

Бошқа янгиликлар