АсосийJamiyat

Халқаро автомобилсиз кун: Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ишга велосипедда келди

'Халқаро автомобилсиз кун: Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ишга велосипедда келди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз кунни жорий йилда Ўзбекистонда ҳам нишонлаш бўйича эълон қилинган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун мамлакатимизда барча раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий намуна сифатида хизмат ва шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечган ҳолда иш жойига пиёда ва велосипедда келиш ҳамда жисмоний машқлар билан шуғулланиш тавсия этилган эди.  

Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарлари, таниқли маданият ва спорт вакилларини шахсий намуна кўрсатиб, 22 сентябрь “Халқаро автомобилсиз кун” тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаган эди.

Бугун, тадбир ташаббускори Азиз Абдуҳакимов қарийб 9 км.ли йўлни велосипедда босиб ўтиб, ишга келди. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиб, қарийб 8,5 километр йўлни пиёда юриб, ишга келгани хабар қилингани эди. 

    Бошқа янгиликлар