АсосийJamiyat

Президент Хоразмдаги муаммоларга ечимлар ҳақида ҳам гапирди

'Президент Хоразмдаги муаммоларга ечимлар ҳақида ҳам гапирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилоятида сафарини давом эттирмоқда.   Президент вилоятдаги тўртта долзарб муаммони бирма-бир санаб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ушбу муаммоларни бартараф этувчи вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик Дастур тайёрланганини маълум қилган ва Дастурнинг энг устувор йўналишлари ҳамда вазифаларига тўхталган.

" – Унга кўра, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, келгуси беш йилда вилоятда:

  • 250 мингдан зиёд янги иш ўринлари, авваламбор, маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали, 100 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади. Бунинг учун, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш учун масъул бўлган “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий қилинади.  

 

  • Энди оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида тадбиркорларга ажратиладиган 700 миллиард сўм имтиёзли банк кредитлари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ишлаб чиқилган лойиҳалар учун берилади.

 

  • Шароити оғир 98 та маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантириш учун, бюджетдан 150 миллиард сўм йўналтирилади. Ушбу маҳаллаларда кооперациялар ташкил этилиб, уларга жами 200 миллиард сўм миқдорида 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

 

  •  Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликка жалб қиладиган микрокредит ташкилотларига 50 миллиард сўм миқдорида, 5 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу тажриба Хоразмдан бошланади.

 

  •  Ёшларнинг ўз бизнесини бошлашига амалий ёрдам бериш учун Урганч туманида бизнес-инкубатор ташкил этилади.

 

  • Урганчдаги Паҳлавон Маҳмуд ва Хивадаги Аллея ҳудудларида “Туризм кўчаси” барпо этилади.

 

  • Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, туристлар оқими камида 2 баробарга ошади.

 

  • “Мангуберди ватанига саёҳат” номли ички туризм дастури орқали, ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразмга сафарини ташкил этилади.

 

  • 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 50 сотихгача ер узоқ муддатли ижарага берилади ва 55 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади.

 

  • Янгиариқ туманида экин экилмайдиган ерларда тадбиркорлар томонидан қудуқлар қазилиб, ихчам иссиқхоналар қурилади ва улар аҳолига кооперация асосида берилади. Натижада, 2 минг нафар аҳоли банд бўлади. Вилоятда бу тажрибани жорий этишга, дастлабки босқичда 100 миллиард сўм ажратилади.

 

  • -Хоразмлик моҳир усталар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ўзини ўзи банд қилган усталарга биргаликда, кооператив асосида ишлашга рухсат берилади.

 

  • Касб-ҳунар маркази ташкил этилиб, уни битирганларга асбоб-ускуна сотиб олишга субсидия ажратилади. Шу орқали 10 минг нафар фуқаролар ўқитилиб, бандлиги таъминланади.

 

Бундан ташқари, давлат раҳбари вилоятдаги саноат, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва яна бир нечта йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳам маълумот берди.

    Бошқа янгиликлар