АсосийDunyo

Қозоғистонда илк қор ёғди

'Қозоғистонда илк қор ёғди'ning rasmi

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғди. Маҳаллий ОАВ бу ҳақда маълум қилди. 

Биринчи қор Қўстонай вилоятининг айрим туманларида, шунингдек, вилоят марказида қайд этилди, деб хабар беради мамлакат ахборот агентлиги.

Маълумотларга қараганда , Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларида қор баландлиги ҳаттоки 13 сантиметрга етган. 

"Бизда минтақада қор бор", - дейди инстаграм фойдаланувчилардан бири ўз ҳиссиётларини яширмай.

Қўстонай шаҳрида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолидан бири эса "Биринчи қор билан" , - дея хурсандчилигини бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳафта охирига келиб Ўзбекистонда ҳам об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида ёзган эдик.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар