Аввалроқ Сурхондарёда "Lacetti" ҳайдовчиси машинасида ЙПХ ходимини "судраб" кетгани ҳақида ёзган эдик.
Унда ўзбошимча ҳайдовчининг тўхташ ишорасига амал қилмай, автомашина "капот"и устига ЙПХ ходимини ортган ҳолатда ҳаракатлангани айтилган эди.
Шундан кейин ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилади.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Қумқўрғонда ЙҲХБ инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада судраб кетган ҳайдовчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.