АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда "ЗИЛ" ёниб кетди

Самарқандда "ЗИЛ" ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.Маълумотга кўра, куни кеча,...

'Самарқандда "ЗИЛ" ёниб кетди'ning rasmi

Самарқандда "ЗИЛ" ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Маълумотга кўра, куни кеча,  28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд тумани “Хишрав -1” МФЙда жойлашган “Давлатбек 95” МЧЖ ҳудудида  “Зил-130” русумли юк автомашинасининг мотор қисми  ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

1та ёнғин ўчириш экипажи соат 15:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган.  

"Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ",–дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар