Бугун, 29 сентябр куни соат 08:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақилик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган "Лассети" русумли автомобилнинг газ балонида ёрилиши юзага келди.
Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган.
Маълумот учун, автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.
"Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди. Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қаътий риоя этишларини сўраймиз",–дейилади хабарда.






