АсосийЖамият

Бўстонлиққа дам олиш учун кетаётган фуқаролар машинаси жар ёқасида туриб қолди (видео)

Бўстонлиққа дам олиш учун кетаётган фуқаролар машинаси жар ёқасида туриб қолди.ФВВ воқеа ю...

'Бўстонлиққа дам олиш учун кетаётган фуқаролар машинаси жар ёқасида туриб қолди (видео)'ning rasmi

Бўстонлиққа дам олиш учун кетаётган фуқаролар машинаси жар ёқасида туриб қолди.

ФВВ воқеа юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борадилар. Уйга қайтаётган вақтда автомобиль ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотади ва автотранспорт жарлик томон ҳаракатланиб, қияликда туриб қолади.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чимён ёнғин-қутқарув отрядига хабар келиб тушган. Хабарга кўра, отряд қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларга зарур  амалий ёрдам кўрсатадилар ва қияликдаги автомобиль юқорига олиб чиқилади.  

"Вазият оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ",–дейилади хабарда

Бошқа янгиликлар