Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакцинанинг биринчи дозалари эмлаш пунктларига етказилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишча, ҳозирги кунда қўшма корхона томонидан жами 7 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги дозалари босқичма-босқич эмлаш пунктларига етказиб берилади.
Маълумот ўрнида айтилишича, “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқарилиши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. Компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.