"Ўзгидромет"нинг хабар қилишича, октябрь ойи ҳароратнинг пасайиши билан бошланади.
Қайд этилишича, байрам ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) Марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари таъсир этади.
1-2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. 3 октябрь куни беқарорлик фақат Фарғона водийси ҳудудларида сақланиб туради, ушбу ҳудудлардаги жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
"2-3 октябрь кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
1-3 октабрда ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди",–дейилади хабарда






