Бугун, 30 сентябр куни соат 15:34 да Андижон вилояти Шахрихон туманида жойлашган икки қаватли “Супер маркет”нинг ертўласида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:40 да етиб бориб, ёнғин соат 16:17 да ўраб олинган ва соат 16:29 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






