Ижтимоий тармоқда Наманганда аёл кишига зўравонлик қилингани акс этган видео тарқалди
"Muxbir Daliyev" телеграм каналида мазкур видеога изоҳ қолдирилди.
Унда қайд этилишича, ҳолат Наманганда юз берган.
"Аёлларга зўравонлик қилиш жамиятимизнинг бир қусури бўлса, томошабин бўлиб туриш иккинчи қусури. Майли ҳақорат қилгандир. Аммо ожизлигини билиб туриб унга куч ишлатиш яхши эмас.
Мурожаат қилишларича, ушбу аёлга куч ишлатган шахс прокуратура ходими дейилмоқда. Воқеа Наманганда бўлган. Бу ҳуқуқбузарлик нима билан тугагани маълум эмас. Жамиятда ҳуқуқбузарликлар ўрмон қоидалари билан эмас давлат қонунлари асосида ечим топилиши тарафдоримиз",–дейилади хабарда.
Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов бу борада қуйидагиларни маълум қилди.
""Muxbir Daliyev" телеграм каналида Наманганда прокуратура ходими деб таҳмин қилинган шахс аёлга куч ишлатгани ҳақида видеохабар чиқарилган. Унда кўрсатилган ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади",—дейилади Шамсутдинов хабарида.