Сентябрь ойида юртимизда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174879 (+471) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-15 нафари Андижон вилоятида,
-10 нафари Бухоро вилоятида,
-9 нафари Жиззах вилоятида,
-6 нафари Қашқадарё вилоятида,
-5 нафари Навоий вилоятида,
-15 нафари Наманган вилоятида,
-44 нафари Самарқанд вилоятида,
-12 нафари Сирдарё вилоятида,
-3 нафари Сурхондарё вилоятида,
-28 нафари Фарғона вилоятида,
-11 нафари Хоразм вилоятида,
-102 нафари Тошкент вилоятида,
-192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 169866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 октябрь куни 59 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27276 нафарга етди. Кеча уларнинг 92 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25550 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 233 нафарга етди.






