АсосийJamiyat

Жиззахда 8 ёшли боланинг қуритишга қўйилган одеялога лой оёғини артиши фуқаролар ўртасида катта жанжалга сабаб бўлди

'Жиззахда 8 ёшли боланинг қуритишга қўйилган одеялога лой оёғини артиши фуқаролар ўртасида катта жанжалга сабаб бўлди'ning rasmi

2021 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда “Аёллар ўртасида жанжал бўлди” изоҳи остида видеотасвирлар тарқатилди. 

Айни пайтда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида рўй берган бўлиб, видеотасвирларда мазкур ҳудудда яшовчи икки оила вакилларининг келишмовчилиги акс этган. Низога 2013 йилда туғилган боланинг шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан қуритишга қўйилган одеялога лой оёғини артиши сабаб бўлган. Буни кўрган одеяло эгаси болани қарғаган ва жанжал юз берган.

Воқеа ҳақида маълумот олиниши билан ҳудудга 2 нафар профилактика инспектори етиб бориб, келишмовчиликни баратараф этиш чораларини кўришди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

 

    Бошқа янгиликлар