АсосийJamiyat

Наманган ва Тошкент вилоятларида қор ёғди (видео)

'Наманган ва Тошкент вилоятларида қор ёғди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан ҳарорат кескин пасайиши, ҳатто айрим ҳудудларда қор ҳам ёғиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси "Қамчиқ" довонидан қор ёғди. Табиатнинг кутилмаган ҳодисасига гувоҳ бўлганлар ижтимоий тармоқларда ҳодиса ҳақидаги видеоларни улашишди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимган баланд тоғликларига қор ёғаётгани айтилмоқда. 

Маълум қилинишича, гарчи, "Ўзгидромет"нинг баланд Чимган метеорологик кузатув станциясида +5 даража илиқ ҳарорат кузатилаётган бўлсада, вилоятнинг денгиз сатҳидан 2,3 кмдан юқори тоғликларда ҳарорат нол даражадан пасайган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўрталарида Қашқадарё вилоятида денгиз сатҳидан тахминан 3000 метргача баланд жойлашган Ҳисор тоғ тизмаларида қор ёққани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар