АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида шифохоналар сони энг камлиги маълум қилинди

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида шифохоналар сони энг камлиги маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохоналар сони Андижонда энг кўп ва Навоийда энг кам. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган шифохоналар сони 1 216 тани ташкил этган.  

 Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 тага кўп.

Ҳудудлар бўйича фаолият юритаётган шифохоналар сони:

-Андижон вилояти – 154 та

-Тошкент шаҳри – 147 та

-Фарғона вилояти – 126 та

-Самарқанд вилояти – 109 та

-Наманган вилояти – 108 та

-Тошкент вилояти – 93 та

-Бухоро вилояти – 89 та

-Қашқадарё вилояти – 88 та

-Сурхондарё вилояти – 62 та

-Хоразм вилояти – 56 та

-Жиззах вилояти – 54 та

-Қорақалпоғистон Р. – 51 та

-Сирдарё вилояти – 42 та

-Навоий вилояти – 37 та

    Бошқа янгиликлар