АсосийJamiyat

Оҳангаронда содир бўлган ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги жанжал бўйича текширув бошланди

'Оҳангаронда содир бўлган ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги жанжал бўйича текширув бошланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Оҳангаронда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида видео тарқалган. 

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. 

Аниқланишича, 2021 йил 1 октябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373а "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 1-километрида ЙПХ ходими А.Караев томонидан "KIA CARNIVAL" русумли автомобиль тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасининг ён ойнаси рухсатсиз қорайтирилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилаётган вақтда ушбу автомобиль йўловчиси ҳамда атрофда бўлган яна бир пиёда телефон орқали ҳолатни видеотасвирга олган.

ЙПХ ходими ушбу жараёнда йўловчига тасвирга олмасликни сўраб эътирозлар билдирган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилган расмий муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар