АсосийJamiyat

Қаршидаги мебель корхонасида ёнғин юз берди, 3 киши ҳалок бўлди

'Қаршидаги мебель корхонасида ёнғин юз берди, 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Кат» МФЙ ҳудудида жойлашган мебель корхонасида ёнғин содир бўлиши оқибатида уч киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 1 октябрь куни соат 09:10 да вилоят ФВБга Қарши шаҳар «Кат» МФЙ, Насаф кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосланиб ёнғин бўлаётган жойга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жўнатилган. Улар соат 09:13 да воқеа жойига етиб борган. Соат 09:16 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 09:26 да ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида корхонанинг тахминан 200 метр квадрат майдони ичидаги маҳсулотлар ёниб кетган. Қутқарувчилар томонидан 800 метр квадрат майдон ва ундаги маҳсулотлар ёнғиндан асраб қолинган.

Шунингдек, ёнғинда куйган 3 нафар фуқаро қутқарилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилоят филиалига юборилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар