АсосийJamiyat

UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини 12,5 фоизга оширди

'UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини 12,5 фоизга оширди'ning rasmi

UzAuto Motors компанияси сентябрь ойида Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, оптимизация ишлари давомида Lacetti автомобилининг ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 та автомобилга етади.

«Олиб борилган модернизация ишлари ушбу автомобиль моделининг ишлаб чиқарилишини ойига ўртача 1000 донага кўпайтириш имконини беради», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар