АсосийJamiyat

Шўрчида Lacetti 8 яшар қизни уриб юборди

'Шўрчида Lacetti 8 яшар қизни уриб юборди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шўрчи туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

2021 йил 22 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, "Совжиронбобо" МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Э. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда М.У. тан жароҳати билан ҳайдовчи томонидан шифохонага олиб борилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирувлар давомида транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар