Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов “Толибон” томонидан Афғонистон муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Мавлави Амирхон Муттақий билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон Афғон ташқи сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наимий твиттерда қолдирилган маълумотга таяниб хабар қилди.
“Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда Мозори Шарифдаги аэропортни реконструкция қилиш ва Тошкент ва Кобул ўртасидаги авиақатновларни тиклашни муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Муттақий Ўзбекистоннинг Афғонистондаги дипломатик миссияси раҳбарига миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга чақирган.






