Тошкент шаҳар ИИББга фуқаролар Яшнобод тумани Сивтса кўчасидаги дарахтлар остида бир неча кундан буён тунаётган кишига ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилишган. Бу ҳақда бошқарма Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Шундан сўнг, Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари юқоридаги шахс – 45 ёшли Калинов А.А. эканлигини, ушбу фуқаро тақдир тақозоси билан уйсиз ва яқинларисиз қолганини аниқлашди. Мазкур шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Меҳр саховат” бошпанасига жойлаштирилди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти бефарқ бўлмасдан ҳолат ҳақида хабар берган фуқароларга миннатдорчилик билдиради.






