АсосийJamiyat

Сурхондарёда ўғрилар уй ҳовлисидаги Дамасдан пул ўмаришди

'Сурхондарёда ўғрилар уй ҳовлисидаги Дамасдан пул ўмаришди'ning rasmi

Шўрчи туманида 2021-йил 16-сентябр куни, туманнинг “Какан” маҳалласида яшовчи, Б.Ботир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15-сентябр куни соат 20.00 ларда, яшаш уйи олдида турган Дамас русумли, автоулови ичидан 24 млн. сўм пулини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчилар, Ш.Шерзод, Д.Даврон ва К.Комиллар ўғирлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 

21-сентябр куни Ш.Шерзод, Д.Даврон ва К.Комилларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар