Термиз туманидаги 65 гектарлик ҳудудга эга бўлган отчопар майдонида муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Маросимда «От пойгаси», «От устида кураш» ва «Улоқ-кўпкари» каби мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ва фаол чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилган.
Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган бу каби тадбирлар миллий қадриятларимизни чуқур ўрганиш билан бир қаторда ёшларнинг ватанпарварлик руҳида ўсиб-улғайишига хизмат қилади, дейилади матбуот хизмати маълумотида.






