2021 йил 5 октябрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси якунига бағишланган «Ўзбекистон: беш йил ичида жадал ислоҳотлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Олий Мажлис Сенати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу йирик анжуман онлайн ва оффлайн тарзда ўтказилади.






