АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёевга орзусини айтган Нодирабегим Намангандаги Президент мактабига қабул қилинди

'Шавкат Мирзиёевга орзусини айтган Нодирабегим Намангандаги Президент мактабига қабул қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 май куни Президент Шавкат Мирзиёев  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

Давлат раҳбарининг болалар онкологияси  бўлимидаги болалар ва уларнинг ота-оналари билан бўлган суҳбатида  Нодирабегим Қосимова Президент мактабида ўқиш истаги борлигини билдирганди.

Президент таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Нодирабегимнинг орзуси амалга ошиб, Наманган шаҳридаги Президент мактабига ўқишга қабул қилинди. 

"Келажакда аъло баҳоларга ўқиб, Ўзбекистонимиз ривожига ҳисса қўшадиган бўлмоқчиман",–дейди Нодирабегим Қосимова.

Бошқа янгиликлар