Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов маълум қилди.
Таъкидланишича, “Тоза ҳаво” тадбири доирасида текширилган автотранспорт воситаларининг 9113 таси ёки 3,4 фоизида зарарли тутунлар меъёрлардан юқорилиги аниқланди.
Натижада шунча автомобиль ҳайдовчиларига огоҳлантиришлар берилган бўлса, яна 2986 та автотранспорт воситалари нормадан ортиқ ҳолларни бартараф этиш учун вақтинча тўхтатилиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига йўналтирилган.