2021 йил 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.
Мулоқотда томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Эрон Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан фикр алмашди.






