1

Туркия нашри кўҳна ва замонавий Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этди

ДУНЁ 04.10.2021, 21:55
Теглар: Туркия
Туркия нашри кўҳна ва замонавий Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этди

Туркияда нашр этиладиган «Yazar» газетаси саҳифасида “Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган мамлакат: Беруний, Нақшбандий, Бухорий ва Термизийнинг диёри – ЎЗБЕКИСТОН” сарлавҳали мақола босилиб чиқди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Евроосиё турк жамиятлари федерацияси раҳбари Исмаил Ченгиз қаламига мансуб ушбу мақола бутун турк дунёси учун улкан қиймат ва мазмун-моҳият касб этадиган замонавий Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий-маданий мероси атрофлича очиб берилгани билан аҳамиятлидир.

“Моварауннаҳрнинг учта марваридини ўз ичига олган бу мамлакатнинг номи – Ўзбекистон,  ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси рўйхати”га кирган Бухоро, Самарқанд ва Хивага мезбонлик қилаётган мамлакат - Ўзбекистон, Ислом динининг маънавий марказларидан бири Бухоро, дунёнинг кўзгуси, Шарқ дурдонаси Самарқанд ва Хива шаҳри жойлашган юрт - Ўзбекистон сизни осмон ости музейлари билан ўрта асрларга олиб боради. Сизга Беруний, Бухорий, Термизий, Улуғбек, Ибн Сино, Aлишер Навоий каби буюк олим ва мутафаккирлари, уламолари ҳамда адабиёт бўстони дарғаларини ўз бағрида тарбиялаган Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қиламиз”, - деб ёзади муаллиф мақола муқаддимасида.

У ҳар бир туркий миллат фарзанди ўзининг замонавий дунёдаги буюк ўтмиши ва ўрнини теран ва тўлақонли англаши учун мамлакатимиз бағрида жойлашган муқаддас қадамжолар ва диққатга сазовор масканларни ўз кўзи билан кўрмоғи лозим, дея Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой маданиятини тарғиб қилган.

Шунингдек, Исмаил Ченгиз Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсий ривожланишида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев тутган ўрин ҳақида алоҳида қалам тебратган.

Мақолада Анқара ва Тошкент ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланаётгани, ўзаро товар алмашиш ҳажмларининг ортиб бораётгани ҳамда маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик тобора фаоллашаётгани сингари масалаларга ҳам катта эътибор қаратилган.

Ушбу салмоқли мақола “Шарқнинг уч марвариди: Бухоро, Самарқанд ва Хива”, “Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда”, “Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакат”, “Иқтисодиёт ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар”, “Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат-Туркия” сингари ва бошқа қатор муҳим мавзуларни қамраб олган.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1