АсосийJamiyat

Тошкентдаги айрим автобусларнинг йўналиши ўзгарди

'Тошкентдаги айрим автобусларнинг йўналиши ўзгарди'ning rasmi

Тошкент-Чирчиқ-Хожикент” тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида,  Паркент кўчасидан КҲАЙга ўтиш қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" Матбуот хизмати маълум қилди. 

 Шу муносабат билан,  2021 йил 5 октябрь кундан бошлаб, 58, 88, 89, 95-сонли автобус йўналишлари қуйидаги кўчалардан ҳаракатини давом эттириши маълум қилинди:

- 58-сонли автобус йўналиши -  Мустақиллик шоҳ кўчасидан Оққўрғон, Катта Дархон кўчалари орқали “Экскаватор заводи” сўнгги бекатигача икки тарафлама;  

- 88-сонли автобус йўналиши Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчаси, Оққўрғон кўчалари орқали ва кейинги ҳаракатини ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;

- 89 ва 95-сонли автобус йўналишлари - шахар томон ҳаракатлари Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчаси, Оққўрғон кўчалари орқали Оққўрғон - Катта Дархон кўчалари кесишган жойдан орқага бурилиб олиб, ўз йўналишини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишини ўзгартирмаган ҳолда) ҳаракатланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар