АсосийSiyosat

Туркманистон билан виза тизими соддалаштирилади

'Туркманистон билан виза тизими соддалаштирилади'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар алмашинув маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида Битим, Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида Баённома, икки давлатнинг адлия вазирликлари ва фан академиялари ўртасида Меморандум имзоланди:

2024-йилгача маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик Дастури;

Чегараолди савдо маркази ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш тўғрисида Битимлар, инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро товар етказиб бериш тўғрисидаги ҳамда Метрология соҳасидаги Меморандум;

Статистика ва бандлик соҳасидаги Меморандум;

Транзит ташувлар соҳасида ва темир йўл администрациялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида Меморандум;

Ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум, Гурлан-Тошҳовуз ўтказиш пунктларини ишга тушириш бўйича Баённома;

Божхона маълумотларини алмашиш тўғрисида Баённома;

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни ҳам имзолашди.

    Бошқа янгиликлар