АсосийЖИНОЯТ

“Нархоз” собиқ проректори қидирувга берилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга бе...

'“Нархоз” собиқ проректори қидирувга берилди'ning rasmi

Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга берилди.

У фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.   

Унга асосан, Нодир Идиев 1972 йил 26 февралида Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Хуршид кўчаси 10 А-уй, 36-хонадонда яшаган. 

Қайд этилишича, у фирибгарлик жиноятини содир қилиб, суд-тергов органларидан яширинганлиги сабабли Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирилмоқда. 

"Ушбу шахснинг яширинган жойини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади", - дейилади хабарда. 

Мурожаат учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: 

(65) 222-59-00;

 (65) 222-89-50; 

(98) 274-93-33;

 (97) 301-44-41 телефон рақамлари ёки 102-қисқа рақами.

Бошқа янгиликлар