АсосийJamiyat

Тошкентдa Ал-Хоразмийга бағишлаб катта кўргазма ташкил этилади

'Тошкентдa Ал-Хоразмийга бағишлаб катта кўргазма ташкил этилади'ning rasmi

Тошкентдаги Замонавий санъат марказида ўзбек олими ва математиги Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг фундаментал асарларини ўрганиш бўйича "Dixit Algorizmi" кўргазмаси ташкил этилади.

Кўргазма ўз ишини 6 октябрдан бошлайди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги "Darakchi.uz"га хабар берди.

Қайд этилишича, унда олим изланишларининг бугунги технологик ривожланишга, замонавий маданиятга ва Ғарб инновацияларига бўлган таъсири кўрсатилади. 

Кўргазма Жозеф Гриманинг (Спаcэ Cавиар студияси) бошчилигида ҳамда Шейда Гомаши ва Камило Оливейраларнинг ҳамкураторлигида ўтказилади. 

"Биз нафақат аждодларимиз меросини сақлаб қолишга, балки уни ривожлантиришга ва кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз", - дейди Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов мазкур кўргазмага бағишлаб ўтказилган пресс-турда. 

"Алгоритм замонавий маданиятдаги мумкин бўлган барча ўзаро таъсирларни бизнинг смартфонларимиздаги иловалар орқали шакллантиради. Биз бу сўзни биламиз, лекин уни тушунмаймиз. Мультисенсор ва тасвирий кўргазма ёрдамида биз унинг келиб чиқишини ва алгоритмнинг антик даврдан то замонавий давргача жамият ва маданиятга қандай таъсир кўрсатишини кузатамиз"-дейди кўргазма куратори Жозеф Грима.

Бошқа янгиликлар