АсосийJamiyat

Евгений Козяк: "Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови МДҲ мамлакатлари учун ҳам аҳамиятли"

'Евгений Козяк: "Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови МДҲ мамлакатлари учун ҳам аҳамиятли"'ning rasmi

 29 сентябрь куни Ўзбекистонга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сайловларни кузатиш миссияси ташриф буюрган эди. 

Бугун, 5 октябрь куни МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк 2-Андижон вилоят округ сайлов комиссияси ва 6- Наманган вилоят округ сайлов комиссиясига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди.

Унга асосан,  Е. Козяк ўз ташрифи давомида Андижон, Наманган шаҳри ва Норин туманида жойлашган сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.  

"Мен Ўзбекистонда саккизинчи маротаба сайловларда иштирок этишим. Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайлови нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакаталари ва халқлари учун ҳам аҳамиятлидир", - дейди Евгений Козяк.

    Бошқа янгиликлар