"Бугун кеч бўлишига қарамай бензин қуйиш шаҳобчаларида бензин нарҳи ва сифати билан қизиқдик" деб ёзмоқда депутат ўзининг телеграм каналида.
Шунингдек Кушербаев: "Ўзбекнефтгаз" тизимидаги шаҳобчаларда бензинлар сифати бўйича лаборатория текширувида АИ 80 маркаси 85, АИ 92 маркаси эса 94 маркасида бўлиб чиқди. Сифатга гап йўқ.
АИ 80 марка 5900 сўм, АИ 92 марка эса 7900 сўмдан сотилмоқда. АИ 91 бензини бир йилдан буён сотувда йўқ экан. Ушбу маркадаги бензин асосан хусусий бензин шаҳобчаларида қолибди.
Юқоридаги нархлар фақат "Ўзбекнефтгаз" тизимидаги бензин қуйиш шаҳобчаларида амал қилмоқда. Қолган хусусий бензин сотувчи ташкилотларда эса нархлар турлича" деб ёзган.
Маълумот ўрнида:
Истеъмолчи сифатида ҳар қандай шахс шаҳобчадан ҳарид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиши мумкин экан.






