АсосийJamiyat

Тошкентда "Лада" уриб кетган велосипед ҳайдовчиси вафот этди

'Тошкентда "Лада" уриб кетган велосипед ҳайдовчиси вафот этди'ning rasmi

2021 йил 5 октябр куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида 1998 йилда туғилган Акмал Ж. “Лада 11184” русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб бораётиб, транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тўқнашув натижасида велосипедни бошқарган 1985 йилда туғилган Равшан С. бадан шикастлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар