АсосийJamiyat

Ўртачирчиқ туманида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Ўртачирчиқ туманида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 6 октябрь куни соат 03:00 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ  туманидан ўтган 4Р2 “Тошкент-Тўйтепа” автомобиль йўлининг 20-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи 1986 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, ҳодиса жойидан ҳаракатланиб ўтаётган енгил автомобиллар ҳайдовчиларининг эътиборсизлиги оқибатида олдинма-кетин енгил тўқнашув ҳам содир бўлган.

Тўқнашувлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар