АсосийJamiyat

Шаҳрисабздаги мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилди

'Шаҳрисабздаги мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида мактаб ўқувчилари поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқдар сурати тарқалган таълим муассасаси Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлимига қарашли 58-умумий ўрта таълим мактаби “Ғилон” МФЙга қарашли “Ғилoн” қишлоғида жойлашган.

Мактаб 1967 йил қурилган ва 2014 йилда 200 ўринли янги ўқув биноси қурилган. Мавжуд 2 та 240 ўринли  ўқув бинолари мукаммал таъмирланган.

2019 йилда мактаб филиалига Инвестиция давлат  дастури асосида 96 ўринли ўқув биноси қурилган.Жами қуввати бугунги кунда 776 ўқувчи ўринли, ўқувчилар сони 557 нафар, навбатлилик коеффиценти 0,7 фоиз  ва мактабнинг умумий ер майдони 1,75 га ни ташкил этади.

Мактабнинг 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали 2007 йил қурилган. Мактаб тоғли ҳудудда жойлашгани, ер ости сувлари ер юзасига яқинлиги, намгарчилик юқорилиги натижасида спорт залининг пол қисми жуда тез вақтда яроқсиз ҳолатга келган.

Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, мактаб спорт залини бирламчи таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар