АсосийJamiyat

Зарафшонда қурилиш фирмаси уй олиш фикридан қайтган мижознинг бошланғич тўловидан "уриб" қолмоқчи бўлди

'Зарафшонда қурилиш фирмаси уй олиш фикридан қайтган мижознинг бошланғич тўловидан "уриб" қолмоқчи бўлди'ning rasmi

Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жорий йилнинг 13 сентябрь куни фуқаро М.Зайниддинова томонидан мурожаат келиб тушган.

Унга кўра, фуқаро Зарафшон шаҳар аҳолиси учун кўп қаватли турар жой квартираларини қураётган қурилиш фирмаларнинг биридан 2 хонали уйни умумий баҳоси 263 млн сўмга келишиб, бошланғич тўлов учун 23 млн сўм тўловни амалга оширган. Бугунги кунга келиб фуқаронинг тўлов қобиляти бўлмаганлиги сабабли ушбу шартномани бекор қилган. Ва тўлаган тўловни қайтариб олиш учун қурилиш фирмасига ариза билан мурожаат қилган. Фирма эса тўланган сумма учун қўшимча 10 фоиз устама олган. 

Бундан норози фуқаро мурожаат жамият масьул ходимлари томонидан жойида бориб ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатдан ҳам ўрганишлар жараёнида мурожаатда келтирилган муаммолар ўз исботини топган. Жамият масьул ходимлари томонидан қурилиш фирмаси мутасадди ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари тушунтирилган.  

Шундан сўнг қурилиш фирмаси фуқаро М.Зайниддинова томонидан тўланган 23 000 000 сўм маблағ (бошланғич тўловни) тўлиқ нақд шаклда қайтариб берилди.

    Бошқа янгиликлар