Марказий ҳарбий округининг Каттақўрғон дала-ўқув майдонида баталён шахсий таркибининг жанговар шайлиги кўздан кечирилди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати.
Ўқув машғулотлари ҳудуд яқинига “шартли душман”нинг бир гуруҳ ноқонуний қуролланган жангарилари жойлашиб олганлиги тўғрисидаги келиб тушган хабар билан бошланди.
Шунга асосан баталён шахсий таркиби юқори жанговар шай ҳолатга келтирилиб, “шартли душман” жойлашув жойини ҳамда уларнинг қурол-аслаҳалари ва техникалари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, юқори қўмондонликка махфий сигнал тизими орқали хабар бериш ҳамда “шартли душман”ни йўқ қилиш вазифаси юклатилди.

Юксак тайёргарликка эга ҳарбийлар “шартли душман” обекти томон ҳаракатланиб, яқин масофада жанг олиб боришди. Командир бўлинмани жанговар иккилик ва учликка ажратди. Улар отиш позицияларини ўзгартириб, тезкор ва чалғитувчи тактик ҳаракатлар билан “шартли душман”га ҳужум қилди ва вазифани адо этиб, қуролланган шартли душманни йўқ қилишди.






