9 ойда 60 дан ортиқ вазирлик, ҳокимлик ва давлат идораларидаги 13,8 мингта бўш иш ўрни учун 212 мингта номзод ҳужжат топширган.
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига, республиканинг 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралари ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлардаги 13 827 та вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилиниб, жами 212 мингдан зиёд номзод томонидан танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширилган.
Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп Давлат солиқ қўмитаси тизимида 2 243 та, Халқ таълими вазирлиги тизимида 1 915 та ва Молия вазирлиги тизимида 1 698 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар ўтказилган.






