1

Бухорода яшовчи фуқаро хонадонидан 5 туп "каннабис" аниқланди

ЖИНОЯТ 07.10.2021, 09:48
Бухорода яшовчи фуқаро хонадонидан 5 туп "каннабис" аниқланди

Олинган тезкор маълумотлар асосида Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан  “Қорадори 2021” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, туманнинг “Янгитурмуш” маҳалласида яшовчи, 1972-й.т. Н.И. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, унинг томорқа ерида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 5 туп “Каннабис” (каноп) ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1