Сўнгги кеча-кундузда юртимизда яна 500 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан ортиқ бемор аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
2021 йил 6 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176964 (+487) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-15 нафари Андижон вилоятида,
-7 нафари Бухоро вилоятида,
-10 нафари Жиззах вилоятида,
-7 нафари Қашқадарё вилоятида,
-4 нафари Навоий вилоятида,
-14 нафари Наманган вилоятида,
-32 нафари Самарқанд вилоятида,
-8 нафари Сирдарё вилоятида,
-7 нафари Сурхондарё вилоятида,
-25 нафари Фарғона вилоятида,
-12 нафари Хоразм вилоятида,
-101 нафари Тошкент вилоятида,
-221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 172257 (+432) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1260 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 2021 йил 6 октябрь куни 26 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27398 нафарга етди. Кеча уларнинг 38 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25750 нафарни ташкил қилмоқда.






