АсосийSport

Оғир атлетика: Хусинбой Матрасулов Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди

'Оғир атлетика: Хусинбой Матрасулов Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди'ning rasmi

Айни кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган терма жамоамиз аъзолари кеча ўзларининг илк медалини қўлга киритишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўғил болалар ўртасида -61 кг вазн тоифасида супачага чиққан ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасулов даст кўтариш машқида 119 кг натижа кўрсатиб, мазкур йўналишда учинчи яхши натижани қайд этди. Бу эса ҳамюртимизга кичик бронза медалини тақдим этди.

Матрасулов силтаб кўтариш машқида 133 кг, икки курашда эса 252 кг натижа қайд этди. Афсуски, бу кўрсаткич ҳамюртимизга совриндорлар сафидан жой олиши учун бироз камлик қилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар