АсосийJamiyat

“Нархоз”нинг собиқ проректори университет томонидан қидирувга берилганми? Ойдинлик киритилди

'“Нархоз”нинг собиқ проректори университет томонидан қидирувга берилганми? Ойдинлик киритилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга берилди. Манбаларда маълум қилинишича, собиқ мансабдор 2 миллион АҚШ доллари миқдорида давлат бюджети пулини ўзлаштирганликда айбланмоқда. 

Мазкур хабардан сўнг, ижтимоий тармоқ ва интернет саҳифаларида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори билан боғлиқ ҳолат бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда. Ҳаттоки, айрим электрон нашрлар август ойида университет томонидан қидирув эълон қилинганлигини ҳам ёзишга улгурди. Ҳолат юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Нодир Фозилович Идиев “Асака банк” АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган давридаги ишлари сабаб қидирувга берилган. Н. Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.  

"Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини эса ушбу вазият юзасидан (ортиқча бўрттиришларсиз) холис ахборот тарқатишга чорлаб қоламиз.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тармоқ фаоллари учун ҳамиша очиқлик тамойили асосида ҳамкорлик қилишга тайёр", - дейилади расмий муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар