АсосийJamiyat

“Нархоз”нинг собиқ проректори "Асакабанк"да кредитларни ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган

'“Нархоз”нинг собиқ проректори "Асакабанк"да кредитларни ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга берилди. Манбаларда маълум қилинишича, собиқ мансабдор 2 миллион АҚШ доллари миқдорида давлат бюджети пулини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Хабарларда, қидирувдаги шахс "Асакабанк"да фаолият юритгани ҳақи айтилган. Шунга кўра, банк ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

"Асакабанк" матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам, 2017 йилда банкнинг собиқ амалдорлари мақсадли кредитларни ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган. 

Мазкур ҳолат банкнинг ички текширув-назорат хизматлари томонидан аниқланган бўлиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ҳамда қўшимча тергов-суриштирув ва процессуал тадбирларни амалга ошириш мақсадида, айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.  

Маълумотларга кўра, Нодир Идиев 2016-2017 йилларда Асакабанк таъсисчилигидаги "ASAKA INVESTMENT" МЧЖда, 2017-2018 йилларда "Асакабанк" АЖда фаолият юритган.

"Шу ўринда, “Асакабанк” АЖ юқоридаги вазият юзасидан жиноий иш қўзғатилганлиги ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мижозларда нотўғри хулоса шаклланмаслиги, пировардида банк репутациясига зарар келтирмаслик учун, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини яна бир бор, ушбу вазият юзасидан ортиқча “ибораларни” ишлатмасликка чақирмоқда", - дейилади расмий муносабатда. 

 

Мавзуга доир:

“Нархоз”нинг собиқ проректори университет томонидан қидирувга берилганми? Ойдинлик киритилди

    Бошқа янгиликлар