АсосийJamiyat

Сирдарёда "Guliston city" қурилади

'Сирдарёда "Guliston city" қурилади'ning rasmi

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга кўра, мазкур шаҳарча Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда барпо этилади, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Бу ерда 1 минг 700 хонадонли 16 қаватли турар-жойлар, умумтаълим ва бизнес мактаблари, 2 та болалар боғчаси, замонавий клиника, маданият маркази ва меҳмонхона қурилади.

Шунингдек, вилоятда уй-жой қуриш, йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим вазифалар амалга оширилади.

Бунинг учун, энг аввало, келгуси беш йилда:  

1. 10 минг хонадонли  уй-жойлар қурилади. Шундан, 1,5 мингдан зиёд уй-жой кам таъминланган оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 60 миллиард сўмлик субсидиялар берилади. Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган 800 нафар аёлларга субсидия ажратилади, 450 нафарига бошланғич бадал пули тўлаб берилади, 120 нафари бепул уй-жой билан таъминланади.

2. Марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82 фоиздан – 90 фоизга, канализация қамрови 14 фоиздан – 40 фоизга етказилади. Бунинг учун, 1,8 триллион сўм эвазига, 428 километр ичимлик сув ва 57 километр канализация тармоғи, 118 та сув ва 7 та канализация иншоотлари барпо этилади. Натижада, 60 минг нафар аҳоли илк бор сув билан таъминланади, 106 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

3. “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 110 та қишлоқ ва маҳаллада ободонлаштириш, ижтимоий объектлар, ички йўллар ва инфратузилмани таъмирлашга 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, кейинги уч йилда вилоятдаги 17 та қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантиришга 10 миллион доллар йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар