"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бу ҳақда айни дамда Сирдарёдаги сайловчилар билан бўлган учрашувида маълум қилган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида жамоат транспорти етиб бормаган 22 та аҳоли пунктига автобус қатновлари ҳам йўлга қўйилади.
"Келгуси беш йилда 2,6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 141 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади", дея қўшимча қилган амалдаги давлат раҳбари.






