Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Про-лигасининг 20-турида Бухорода “Нурафшон” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувда меҳмонлар катта ташаббусга эришди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълумот берди.
Ушбу ғалаба “Нефтчи” клубига Суперлига эшикларини очди. Чунки, Бухородаги ғалаба эвазига фарғоналиклар ўз очколари сонини 40тага етказиб олди ва 3-ўриндаги жамоадан етиб бўлмас даражада ўзиб кетди.
Таъкидлаш керак, Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган машҳур “Нефтчи” клуби сўнгги уч мавсумни Про-лигада ўтказди.






